Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „(Аммо) агар (интиқом олмай) сабр-тоқат қилсангизлар, албатта сабр қилгувчи кишилар учун (бу интиқом олмоқдан) яхшироқдир“, [16:126]
деган гапидир. Шунга кўра, бу оят жондан бошқа жойга шикаст етказиш жинояти учун давлат тарафидан жазо тайинлашга далил бўлолмайди. Шулардан кўриниб турибдики, Қуръонда бу жазога далолат қилувчи ҳужжат йўқ. Шунинг учун далил фақат суннат бўлади, холос.
Суннатда жондан бошқа жойга шикаст етказиш жиноятининг жазолари хусусида ворид бўлган ҳужжатларни синчиклаб текширган одам жисмдаги бирон аъзога ҳам, тишдан бошқа биронта суякка ҳам қасос йўқлигини кўради. Аммо Ҳасан Сумрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.нинг:
«مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ قَتَلْنَاهُ, وَمَنْ جَدَعَ عَبْدَهُ جَدَعْنَاهُ»
«Ким қулини ўлдирса, унинг ўзини ҳам ўлдирамиз, ким қулининг бирон аҳзосини кесса, ўзининг ҳам ўша аҳзосини кесамиз», деган ҳадисларига келсак ва Абу Довуд ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«مَنِ خَصَى عَبْدَهُ خَصَيْنَاهُ»
«Ким қулини бичса, унинг ўзини ҳам бичамиз», деган ҳадисларига келсак, бу ҳадислар умумий маънода эмас, балки хожанинг ўз қулини жазолашига хосдир. Мавзу ҳам жазо чораларини баён қилиш мавзуси эмас, балки хожанинг ўз қули билан муомаласи мавзусидир. Шунга кўра, бу ҳадислар хожа билан қул ўртасидаги муомалагагина алоқадор бўлиб, ҳамма одамларни жазолашга далил бўлмайди. Ҳатто ўзининг қулидан бошқа бир қулнинг бурнини кесса, бунинг учун ўзининг бурни кесилмайди. Ўзининг қулидан бошқа бир қулни бичса, бунинг учун ўзи бичилмайди. Чунки ҳадис бунга далолат қилмайди. Унда «ўзининг қулини ўлдирса», «ўз қулининг бурнини кесса», «ўзининг қулини бичса» дейиляпти, бировни ёки бир қулни, дейилаётгани йўқ. Қул сўзига эгалик қўшимчасининг қўшилаётгани ундан бошқасига ҳеч бир жиҳатдан алоқадормаслигини кўрсатади. Шунга кўра, бу ҳадис инсон аъзолари учун қасос олинишига мутлақо далолат қилмайди.
«مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ قَتَلْنَاهُ»
«Қулини ўлдирган одамнинг ўзини ҳам ўлдирамиз», деган ҳадиснинг хожа билан қули ўртасидаги муомала мавзусига
143-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|